“Арсенал”га 17 ёшли француз керак
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Марсел”дан 17 ёшли ҳимоячи Бубакара Камара сотиб олишга уриниб кўради.

Айтиш керакки, Бубакара Камара Франция U-17 терма жамоасида ўзини кўрсата олди. Аввалроқ у “Боруссия Д”, “Челси” ва “Севилья” каби жамоалар таклифини рад этган эди. Унинг фикрича, айни дамда унинг учун энг тўғри йўл “Марсел”да қолиш.

Бироқ,  Бубакара ҳали “Марсель” билан расмий шартномага эга эмас. Шунинг учун ҳам бошқа жамоалар уни қўлга киритишни истамоқда. L’Équipe нашрининг таъкидлашича, Бубакара учун навбатдаги ҳаридор Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳисобланади. Биламизки, “канонирлар” бош мураббийи Арсен Венгер ўз иш фаолияти давомида кўпроқ истеъдодли ёшларга имконият беради. Буни ҳисобга оладиган бўлсак Бубакар Англияга кетиш вариантида тўхталиши мумкин.