Артета, чемпион футболчини бизга бер!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Футбол инсайдери Николо Скира “Реал Мадрид” клуби Риккардо Калафьорига қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

Журналист маълумотига кўра, мадридликлар ушбу трансферни ёзги бозордаги асосий мақсадларидан бири сифатида белгилаган.

“Қироллик клуби” футболчининг ҳуқуқларига эгалик қилаётган “Арсенал”га италиялик ҳимоячини сотиб олиш имконияти бўйича расмий мурожаат йўллаган.

Калафьорининг трансфер қиймати 55 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда у “канонирлар” сафида 36 та учрашувда қатнашиб, 1 та гол ва 3 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!