Артур Бетербиевга янги рақиб таклиф қилинди

  • 15 Oct 17:40
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Бокс бўйича биринчи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майрис Бриедис ушбу дивизионда IBF камари соҳиби Жей Опетайя (26-0, 20 КО) ва ярим оғир вазн тоифасида мутлақ чемпион Aртур Бетербиев (21-0, 20 КО) ўртасида жанг ташкил қилиш таклифини берди. 

Tecno

“Ҳақиқий жанг қандай бўлишини ушбу баҳсда кўришимиз мумкин. Aртур Бетербиев крейсер вазнига кўтарилиб, Жей Опетайя билан тўқнаш келса, нима бўлишини тасаввур қилиб кўринг.. Рингда Жейга қарши чиққан одам сифатида айтишим мумкин, бу шафқациз жанг бўлади. Бетербиев нафақат кучли зарба ега, шунингдек рақибига доимий босим қиладиган  йигит. Опетайя еса жағи синган бўлса ҳам охиригача борадиган жангчи. Мен буни шахсий тажрибамдан биламан”, — деб ёзди Бриедис Instagram да.

Еслатиб ўтамиз, Саудияда ўтказилган баҳсда Бетербиев Дмитрий Биволни очколар евазига мағлуб етди. 

Comments

You must be logged in to commet!