Артур Геворкян: Осиё кубогида Ўзбекистонга ҳам мухлислик қиламан
Ads

Чемпионатимизда анчадан бери тўп суриб келаётган туркманистонлик Артур Геворкян аллақачон мухлисларнинг меҳрини қозонган. «Қирол Артур» тахаллуси билан мухлислар орасида ном қозонган ўйинчи қишки таътилдан унумли фойдаланиб Туркияда дам олиб қайтди. Шундан сўнг SPORTS.uz муҳбири Артур билан боғланиб, айрим масалалар бўйича суҳбатлашди. Тажрибали футболчи суҳбат давомида яқинлашиб келаётган Осиё кубоги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

- Умуман айтганда, Туркманистон терма жамоасининг бўлажак Осиё Кубогидаги имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Терма жамоамизнинг рақиблари ўта юқори савияда. Шунинг учун ҳам бизникиларга осон бўлмайди. Аммо терма жамоамизнинг мусобақада муносиб иштирок этишидан умид қилиб қоламан ва албатта Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан.

- Ўзбек футболини яхши биласиз. Шунинг учун терма жамоамизнинг Осиё Кубогидаги имкониятига қандай баҳо берган бўлардингиз?

- Мураббийлар штабидаги ўзгаришлар эвазига терма жамоангиз чиройли ва сермаҳсул футбол кўрсатиши мумкин. Ўзбекистон термасининг имконияти бизникига нисбатан анча яхши.

Суҳбатнинг тўлиқ матнини қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин>>>