Артуро Видаль
Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Миланнинг "Интер" жамоасидан тушган таклифни рад қилди. "Нерадзуррилар" футболчи учун 57 миллион евро тўлашга тайёр эди. Бироқ чилилик футболчи фаолиятини Германияда давом эттиришни маъқул топган.

El Mercurio нашрининг тарқатган хабарига кўра, Видаль мюнхенликлар билан шартномани 2021 йилгача узайтиришга розилик берган. Унга кўра, Артуронинг маоши бир мавсумда 15 миллион еврони ташкил қилади.

Видалнинг "Бавария” билан тузган амалдаги келишуви яна икки йилдан сўнг якунига етар эди.