Арвеладзе "Андижон"нинг Туркиядаги йиғинига қўшилади

Олдин хабар қилганимиздек, бугун “Андижон” қишки тайёргарлигининг учинчи босқичини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади.

Жамоа вакиллари жойлашган ҳаво кемаси “Ислом Каримов” номидаги халқаро аэропортда соат 10:00 да парвозга кўтарилади.

Сафар олдидан мураббийлар штабига икки нафар мутахассис қўшилди. Булар – Николай Шевченко ҳамда Анатолий Курлаев. Ўз вақтида Курлаев футболчи сифатида “Андижон” сафида тўп сурганини мухлислар яхши эслашса керак.

“Андижон” делегациясининг Туркияга йўл олаётган таркиби қуйидагича:  

Раҳбарият

Бош директор: Улуғбек Мирзаев

Спорт директори: Элбек Саматов

Бош мураббий: Александр Хомяков

Бош мураббий ёрдамчиси: Артём Петросян

Дарвозабонлар мураббийи: Қобил Олимжонов

Мураббийлар: Элёр Раҳматуллаев, Николай Шевченко

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Анатолий Курлаев

Шифокор: Ғофуржон Жўраев

Физиотерапевт: Оматилло Ортиқов

Массажчи: Азизбек Каримов

Администратор: Хурсандбек Қосимов

Матбуот котиби: Шуҳратбек Жўраев

Таҳлилчи: Шерзодбек Мамадалиев

Футболчилар

Дарвозабонлар:

Элдор Адҳамов

Моҳир Комилов

Ҳимоячилар:

Илдар Маматказин

Ислом Маматказин

Абдураҳмон Комилов

Абдувоҳид Ғуломов

Владимир Бубанья

Аҳмаджон Анваров

Илҳом Алижонов

Ярим ҳимоячилар:

Аслбек Айсаров

Фарҳод Бекмуродов

Сардор Азимов

Фарҳод Соҳибжонов

Муҳаммадкарим Тоиров

Илҳом Абдуғаниев

Сардор Абдунабиев

Суҳроб Бердиев

Ҳужумчилар:

Шаҳбоз Эркинов

Иззат Абдулхақов

Бобур Фарҳодов

"Андижон"нинг Анталиядаги йиғинига шу куннинг ўзида легионер ўйинчилар ҳам қўшилади.

Жумладан, 1988 йилда таваллуд топган украиналик тажрибали дарвозабон Игорь Литовка “Андижон” ихтиёрига етиб келади. Унинг охирги клуби Хорватиянинг “Загора” жамоаси ҳисобланади.

Украиналик ярим ҳимоячи Леван Арвеладзе ҳам “Андижон” сафига қўшилади. 1993 йилда туғилган Арвеладзе ярим ҳимоячи бўлиб, бунгача Грузиянинг “Торпедо” Кутаиси клуби шарафини ҳимоя қилган.

Булардан ташқари, яна бир легионер грузиялик ярим ҳимоячи Нодари Кавтарадзе бўлиб, у 1993 йилда таваллуд топган. Тажрибали ўйинчининг сўнгги жамоаси Кутаисининг “Торпедо”си ҳисобланади.

Қолаверса, клубнинг Туркиядаги йиғини давомида яна бошқа легионерлар ҳам қўшилади. Бу борада "Андижон" матбуот хизмати томонидан қўшимча маълумот берилиши хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз. “Андижон”нинг Туркиядаги ўқув-машғулоти 27 январдан 17 февралга қадар давом этади ва бир қатор назорат ўйинларида иштирок этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!