Асенсио деярли бир йиллик танаффусдан сўнг яна

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Марко Асенсио кеча Ла Лиганинг 5-тури доирасида ўтказилган "Эспаньол"га (1:0) қарши баҳсда гол уриб жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра ушбу гол 22 ёшли испаниялик футболчи учун ўтган 2017 йилнинг ноябридан буён "Сантьяго Бернабеу"да киритган илк голи бўлди.

Ла Лигада ҳам Асенсио анчадан буён гол ура олмай келаётган эди. Унинг чемпионатдаги сўнгги голи жорий йилнинг февралига тўғри келади.