Асила Мирзаёрова эътироф этилди

Сўнгги йилларда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан ёшларга эътибор янада ошгани барчага яхши маълум.

Куни кеча “30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқида ўтказилган тантанали тадбирда бир қатор истеъдодли ёшлар мукофотланишди. Эътиборлиси, Пара атлетика бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Асила Мирзаёрова ҳам шу куни спортда эришган ютуқлари учун Ўзбекистон белгиси кўкрак нишони билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!