Асосий рақиб – Ўзбекистон!

30 ноябрь – 12 декабрь кунлари Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Қайрат Сатжанов қитъа чемпионатидаги асосий рақиблар ҳақида гапирди.

- Бизнинг асосий рақибимиз – Ўзбекистон терма жамоаси. Олимпиададан кейин улар жаҳоннинг энг зўр боксчилари рўйхатида биринчи қаторни банд этишди. Уларда совриндор ва кучли боксчилар жуда кўп.

Лекин бошқа терма жамоаларда ҳам қаршилик кўрсатишга қодир спортчилар бор. Таиланд, Қирғизистон, Хитой, Филиппин, Мўҳулистон ва Жанубий Корея жангчилари ҳам рақобатга тайёр.

Париж Олимпиадасида бокс бўйича энг кўп совринларни айнан Осиё қитъаси вакиллари қўлга киритганини ҳаммамиз биламиз.

Шундай экан, Осиё чемпионатида медаллар учун кураш кескин ва муросасиз кечади. Биз эса, у ерга олтин медаллар учун борамиз, - деди Қайрат Сатжанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!