“Атлетик” футболчисида саратон аниқланди

Тиббий текширувлар натижасида Билбаонинг “Атлетик” клуби ҳимоячиси Йер Альваресда саратон касаллиги аниқланди. Бу ҳақда abc.es нашри хабар тарқатмоқда.

21 ёшли футболчи кейинги ҳафтада операция қилинади. Жамоадаги футболчилар эса Альваресни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдиришди.

Маълумот учун, Альварес ушбу мавсумда Испания чемпионатида 10та учрашувда майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)