Ads

Пайшанба оқшомида Европа лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган Россиянинг “Локомотив” ҳамда Испаниянинг “Атлетико” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Мазкур ўйинда ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган “Локомотив” 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Денисов заҳирада қолди.

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра, 1:8 ҳисобида рақибга имкониятни бой берган “темирйўлчилар” еврокубоклардаги юришига якун ясашди.

Қуйида мазкур ўйин видеошарҳи билан танишасиз.