"Атлетико" 40 млн еврога футболчи сотиб олиб, уни ижарага бериб юбормоқчи

Испаниянинг “Севилья” клуби ярим ҳимоячиси Витоло фаолиятини “Атлетико”да давом эттиришга яқин турибди.

Marca нашрининг хабар беришича, “матрасчилар” 27 ёшли футболчини 40 млн евро тўлаб, сотиб олишмоқчи. Бироқ, ФИФАнинг “Атлетико”га қўйган таъқиқи сабаб, улар янги футболчисини ярим мавсум «Лас-Пальмас»га ижарага бериб юбормоқчи.  Январда таъқиқ тугаганидан кейин футболчи “Атлетико” сафига бориб қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Витолога шунингдек Лондоннинг “Челси” клубидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлган эди. Бироқ, футболчи “Атлетико”га ўтишни маъқул кўрди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!