"Атлетико" "Челси" футболчисини Испанияга олиб келмоқчи
"Атлетико" клуби "Челси" футболчисини қўлга киритишга қизиқиш билдирмоқда.
"As" нашри хабар беришича, Мадрид клуби бозорни ўрганиб, чап қанот ҳимоячиси изламоқда ва Марк Кукурельяни сотиб олишни истайди. Аммо Лондон клуби ўйинчини сотишни режаламайди.
"Атлетико" эътибор қаратган бошқа футболчилар рўйхатида "Эспаньол"да ижарада ўйнаётган "Вильярреал"дан Карлос Ромеро, "Спортинг"дан Максимилиано Араухо, "Айнтрахт"дан Натаниэль Браун ва "Брюгге'дан Хоакин Сейс ҳам бор. Шунга қарамай, асосий мақсад Кукурелья ҳисобланади.
Жорий мавсум АПЛда "Челси" футболчиси 27 та ўйин ўтказди, 1 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Фикрлар