
"Атлетико" етакчиларидан бири клубда қолади
Антуан Гризманн "Атлетико"да қолади. 34 ёшли ҳужумчи Мадрид клуби билан шартномасини 2027 йилгача узайтириш бўйича келишувга эришди, бу ҳақда "Relevo" нашри хабар бермоқда.
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ҳамон Гризманни жамоанинг асосий ўйинчиси деб билади ва ўзи клубдан ҳужумчини сақлаб қолиш учун барча чораларни кўришни сўраган.
"Атлетико" раҳбарияти Антуаннинг ёзда кетиб қолишидан хавотирда эди - у "Лос-Анжелес" клуби билан музокаралар олиб борган. Бироқ, МЛСга ўтиш варианти футболчида шубҳа уйғотган. У ФИФА кунлари танаффуси пайтида мадридликлар билан музокаралар ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн жорий мавсум Ла Лигада 31 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Комментарии