"Атлетико" Евро-2024 чемпионини уз сафига олиб келади
AS нашри берган маълумотларга кўра, “Атлетико Мадрид” чап қанот ҳимоячиси борасида бозорни ўрганмоқда ва испаниялик Марк Кукурелья билан шартнома имзоламоқчи. Бироқ лондонликлар футболчини куйиб юбориш ниятида эмас.
"Атлетико" кузатиб бораётганлар орасида "Вильярреал"дан ижарага олинган Карлос Ромеро, "Спортинг"дан Максимилиано Араухо, "Айнтрахт"дан Натаниэль Браун ва "Брюгге"дан Хоакин Сейс ҳам ўрин олган. Бироқ, айнан Кукурелья “матрасчилар” учун устувор мақсад ҳисобланади.
"Челси" футболчиси жорий мавсум АПЛда 27 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Азизжон Абдувалиев
Фикрлар