Мазкур акция Испания Ла Лигаси 19-туридан ўрин олган "Леванте"га қарши баҳс (1:0) олдидан бўлиб ўтди. Маълумот учун, Годиннинг мадридликлар билан  амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ниҳоясига етади ва битим ҳозирга қадар узайтирилгани йўқ.

32 ёшли футболчининг ўзи ҳам "матрасчилар" билан икки йиллик шартнома имзолашни истамоқда. Бироқ "Атлетико" 30 ёшдан ошган футболчилар билан 1 йилдан зиёд шартнома имзоламайди.

Вазият шу тарзда давом этадиган бўлса, Годин ёзда эркин  агент сифатида жамоани тарк этади. Унга "Манчестер Юнайтед" ва "Интер" қизиқиш билдирмоқда.

Мал