АТP. Цинциннатидаги турнирда болгариялик теннисчи ғолиб бўлди
Ads

Кеча оқшом АҚШнинг Цинциннати шаҳрида “Мастерс-1000” туркумига кирувчи соврин жамғармаси 4 973 120 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир ўз ниҳоясига етди.

Финалда болгариялик Григор Димитиров австралиялик Ник Кирьосга қарши кортга чиқди. 1 соат 25 дақиқа давом этган беллашувда Димитров рақибини 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этди ва мавсумдаги учинчи, фаолиятидаги эса еттинчи совринини қўлга киритди.

Григор Димитров (Болгария) – Ник Кирьос (Австралия) 6:3, 7:5.