Ads

Ўз вақтида жаҳон теннисининг энг кучли ўйинчиси бўлган Рожер Федерер яна биринчи рақамли ракетка устаси бўлишга бел боғлади. “Катта дубулға” туркумидаги Австралия очиқ чемпионатида 17-рақамда сараланган теннисчи дастлабки учрашувини австриялик Юрген Мельцерга қарши ўтказди.

Ўйинда швейцариялик теннисчи саралашдан чиққан рақибини енги учун анча тер тўкишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, Рожер Федерер беллашувни 7:5, 3:6, 6:2, 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Рожер Федерер фаолияти давомида 17 маротаба “Катта дубулға” турнирларида бош совринни қўлга киритган.

SPORTS.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Hoji Bola
31/05/2019 14:49
Sizlar kegin kurasizlar