"Australian Open-2021". Новак Жоковичга тенг келадиган рақиб топилмади!
"Катта дубулға" таснифига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг яккалик баҳсларида эркаклар ўртасида финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг биринчи тартиб рақамли ракетка устаси Новак Жокович ҳамда россиялик Даниил Медведев кортга чиқди.
Дастлабки сетда бироз жиддий қаршиликка учраган сербиялик 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ руҳий ва жисмоний устунликка эга бўлган ҳолда, ўйин тақдирини 3 сетдаёқ ҳал қилди. Якуний ҳисоб: 7:5, 6:2, 6:2.
Шу тариқа, Новак ўз фаолиятидаги "Улкан тож" таснифига кирувчи 18-совринни боши узра баланд кўтарди.
Фикрлар