Аввал натижа қил, кейин гапир!
Javohir Malikov
Жон Жонс Жош Хокит билан ўртасидаги кескин муносабатларга яна бир бор тўхталди
Оғир вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Жон Жонс ҳамюрти Жош Хокит билан ўртасидаги кескин муносабатларга яна бир бор тўхталди.
"UFC'да деярли ҳамма Жошнинг мағлубияти ҳақида видео қилди. Лекин у ҳамон Twitter да мен ҳақимда ёзишдан тўхтамаяпти. Бу мен унинг хаёлидан чиқмаётганимни кўрсатади. Хокит ҳатто Альбукеркега ҳам кўчиб ўтди.
Бу қарама-қаршиликни биринчи бўлиб ўзи бошлаганди, ўзини алоҳида шахс сифатида кўрсатмоқчи бўлган.
Оғир вазнда чемпионликни қўлга киритишни осон тарзда кўрсатиб қўйганим учун узр, Жош. Ҳозир мени қаттиқ ёмон кўраётган бўлсанг керак.
Бу сенга қилган сўнгги мурожаатим бўлади. Аввал маълум бир даражага чиқиб ол. Омад, пакана", — деди Жонс.
Изоҳлар (0)