Ахмедов ва унинг жамоаси Патога ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади

Бугун Хитой кубоги чорак финали илк ўйинида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” жамоаси меҳмонда Аксель Витсель, Алешандре Пато сингари футболчилар фаолият олиб борадиган “Тяньцзинь” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Одил одатдагидек, учрашувни асосий таркибда бошлади. 18-дақиқада ҳамюртимиз ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Ўйин борасида тўҳталадиган бўлсак, 31-дақиқада Ван Сюэ мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда эса Пато “катта саҳнаг”а чиқиб, дубл қайдт этди ва таркибида Халк, Оскар, Ахмедови бор “Шанхай СИПГ”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Хитой Кубоги. Чорак финал. Илк ўйин

“Тяньцзинь” – “Шанхай СИПГ” 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: Ван Сюэ(31), Пато(73, 87).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!