Аёллар кураши. Спортчиларимиз Осиё чемпионатини 4 та медаль билан якунлади
Манама шаҳри (Баҳрайн) мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна бир кун ортда қолди. Қувонарлиси, унда баҳс олиб борган 3 нафар қизимиз шоҳсупага кўтарилди.
-57 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Лайлохон Собирова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди. -53 кг вазн тоифасида Дилшoда Матназарова айлана тизимда ўтган беллашувлар якунида кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, -62 кг вазнда Рушана Абдирасулова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Шу тариқа, курашчи қизларимиз қитъа биринчилигини 1 тадан олтин ва кумуш, шунингдек, 2 та бронза медали билан якунлашди. Аҳамиятлиси, ушбу натижа билан аёллар терма жамоамиз Япония ва Ҳиндистондан сўнг умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Энди ёш эркин кураш усталари ўз маҳоратларини намойиш этадилар.
МОҚ матбуот хизмати
Фикрлар