Азиза Ёқубова кумуш медални қўлга киритди

Таиландда ўтказилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этяпти.

54 кг вазн тоифасида Азиза Ёқубова мезбонлар боксчиси Натнича Чонгпронгклангга қарши рингга кўтарилди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда таиландлик спортчи 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё чемпионига айланди. Шундай қилиб, Азиза кумуш медалга эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни Нигина Ўктамова ва Таиланд вакиласи Пунраве Руенрос жанги кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!