Бабаян ва Аҳмедов кимларга овоз беришди?

BEPUL PROPAN

Кеча кечқурун ФИФА "ТНЕ BEST" совринини топшириш маросимини ўтказди. Бу маросимда энг яхшиларни аниқлашда терма жамоамиз собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян ва термамиз сардори Одил Аҳмедовнинг кимларга овоз бергани маълум бўлди.

ФИФА расмий сайти томонидан берилган маълумотларга кўра, Самвел Бабаян Криштиану Роналдуни 1-ўринга, Лео Месси ва Эден Азарни мос равишда 2 ва 3-поғоналарга жойлаган.

Термамиз сардори Одил Аҳмедов эса Лео Мессини Криштиану Роналду ва Неймардан устун қўйган.

Бу совринни Криштиану Роналду қўлга киритганини эслатиб ўтмоқчимиз.

Comments

You must be logged in to commet!