Бабаян хоҳлаган яна бир ўйинчи "Навбаҳор" билан шартнома тузди

"Навбаҳор" янги футболчиларнинг трансферини эълон қилишда давом этяпти. Бугун "Бунёдкор"дан Фарруҳ Икромов билан шартнома имзоланганди. Самвел Бабаян яна бир ўзи истаган ўйинчини қўлга киритди. "Сўғдиёна" шарафини ҳимоя қилган Шаҳбоз Жўрабеков ҳам расман "Навбаҳор" аъзосига айланди. Бу борада клуб матбуот хизмати шундай хабар қилади:

"Маҳоратли ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков жамоамиз билан 2 йиллик шартнома имзолади. Жўрабеков 1997 йил 2 февралда Жиззах шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятини 2014 йили “Сўғдиёна”да бошлаб, 2022 йилги мавсум якунига қадар мазкур жамоада ўйнади.

Шаҳбоз Жўрабеков якунланган мавсумда жиззахликлар таркибида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ҳолда, 5 та голга ассистентлик қилган.

Маҳоратли ҳимоячининг янги мавсумда жамоамиз таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", - дейилади "Навбаҳор" матбуот хизмати хабарида.

photo_2022-12-21_19-39-40

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!