Бадиий гимнастика. Жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибимиз маълум

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германиянинг Франкфурт шаҳрида 12–16 август кунлари бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини яккалик дастурида Тахмина Икромова, гуруҳ дастурида Мумтозабону Исхоқзода, Эвелина Аталянтс, Амалия Мамедова, Ясмина Мкртичева, Тамила Зиганшина, Юлия Валеватая ҳимоя қилади.

Дунё биринчилигида 7 нафар спортчимиз совринли ўринлар ва Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!