Бадиий гимнастика. Вакилларимиз илк бор жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилишди

7-9 июль кунлари Руминиянинг Клуж-Напока шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Қизиқарли беллашувлар якунида Анастасия Саранцева ҳалқа, Мишель Нестерова тасмадаги машқларда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Қайд этиш жоиз, бу бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатлари тарихида ўзбекистонлик спортчиларнинг биринчи совриндорлар қаторидан жой олиши бўлди.

Ҳалқа
1. Тал Франко (Исроил)
2. Амалия Лика (Руминия)
3. Анастасия Саранцева (Ўзбекистон)

Тасма
1. Лилиана Левинска (Польша)
2. Никол Тодорова (Болгария)
3. Мишель Нестерова (Ўзбекистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!