Баҳодир Жалолов рақибидан беш килограмм оғирроқ чиқди

  • 17.10.2026 07:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистонлик супертўлиқ вазн тоифасидаги боксер Баҳодир Жалолов (17-0, 15 КО) ва британиялик Соломон Дакрес (10-1, 3 КО) жанг олдидан мажбурий тарозидан ўтиш маросимини ўтказишди.

Тарозида Баҳодир Жалолов 255,12 фунт, яъни 115,72 килограмм вазн кўрсатди. Унинг рақиби Соломон Дакрес эса 242,9 фунт (110,18 килограмм) оғирликда экани қайд этилди. 

Баҳодир Жалолов ва Соломон Дакрес ўртасидаги жанг 17 октябрь куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. Жалолов сўнгги марта май ойида рингга кўтарилган эди — ўша баҳсда у хорватиялик Агрон Смакичини (21-4, 19 КО) еттинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этган.

Соломон Дакрес эса охирги бор 2025 йил июль ойида жанг қилган. Ўша учрашувда у украиналик Владислав Сиренко (23-1, 20 КО) устидан ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорига кўра ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!