Баҳодир Жалоловнинг ярим финалдаги рақиби аниқ бўлди

Делегациямиз Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бокс дастурида дастлабки медалини нақд қилиб қўйди. Бу медални Баҳодир Жалолов жамоамиз ҳисобига келтирмоқда.

Ҳиндистонлик Сатиш Кумарга қарши кечган жангда Жалолов яққол устунлик билан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Биласиз, бокс беллашувларида ярим финалда имкониятни бой берган спортчи бронза медали билан тақдирланади. Бироқ биз Жалоловдан олтин медаль кутамиз, албатта!

Энди Жалолов финал йўлланмаси учун буюк британиялик Фрейзер Кларк қарши рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!