Баҳром Ҳайдаров: Об-ҳавонинг инжиқлиги футбол ўйнашга имкон бермади
Ads

Кеча Суперлиганинг 2-турида Жиззахда бўлиб ўтган "Сўғдиёна" ҳамда "Нефтчи" (0:0) жамоалари ўйинидан сўнг "Нефтчи" мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Баҳс юқори суратда ўтди. Хар иккала жамоа ҳам учрашув бошида ўзларида яхши таассурот қолдиришди. Бироқ инжиқ об-ҳаво шароити жамоаларга ўйнаш учун тўсқинлик қилди.

Барибир қизиқ ўйин кўрдик.
"Нефтчи" иккинчи бўлимда жонланди. Хатто рақибга нисбатан бир бош устун тўп сурди. Жиззах жамоасига хурмат сақлаган ҳолда шуни айтаманки, бугун "Нефтчи" ғалабага лойиқ эди. Биз Жиззахга уч очко учун келгандик. Афсуски, бунинг уддасидан чиқа олмади. Энди эътиборимизни кейинги ўйинларга қаратмиз, - деди Баҳром Ҳайдаров