Бакка "Милан"дан кетмайди

"Милан" клуби ярим ҳимоячиси Сусо жамоадаги шериги Карлос Бакканинг клубдан кетмаслигини билдирди.

- Карлос менга "Милан"да бахтли эканлигини айтди, ва у жамоадан кетмоқчи эмас. У ҳозирча клубда қолади аммо, футболда ҳамма нарса ўзгариши мумкин. Агар Бакка "Милан"да қолса, жамоа учун ҳам яхши бўларди, - дейди футболчи Marca нашрига берган интервюсида.

Қайд этиш жоиз, 30 ёшли футбоолчи жорий мавсумда миланликлар сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 2 та самарали пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!