Балотелли: Оқ танли бўлганимда, муаммоларим камроқ бўларди

 

Италия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли ҳаёти давомида ирқчиликка учраш ҳолатлари ҳақида сўзлаб берди.

“Ишончим комил, оқ танли бўлганимда, муаммоларим камроқ бўларди. Мен доимо ирқчиликка қарши чиққанман ва мени намуна деб ҳисоблайдиган кўп сонли болалардан хатлар оламан. 18 йил давомида менга барча эшиклар ёпиқ бўлгани шармандалик. Италия фуқаролигини олганимдан кейин эшиклар очилди, аммо менга бўлган муносабат ўзгармади.

Бир марта мактаб ошхонасида овқат йўқолиб қолганида, ўқитувчилар суриштирувсиз мени айблашди. Яна бир воқеани ҳеч қачон унутмайман: дарсларимни тугатиб, болалар билан ҳовлида футбол ўйнаш учун келиб, “Салом болалар, ўйнаймизми?” деганимда менга “Йўқ, Марио, сен қора бўлганинг учун биз билан ўйнай олмайсан” дея жавоб қайтаришган.

2009 йили балоғат ёшимда ҳам ирқчиликка учраганман. “Ювентус” – “Интер” учрашувида мени “маймун” ва “қора танли” дея ҳақорат қилишган, шунингдек, Африкага қайт деган сўзларни ҳам эштиганман”, – деб Марио Балотелли сўзларидан иқтибос келтиради La Gazzetta Dello Sport.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!