Барчаси Пеленинг қадри учун!

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (CONMEBOL) Бразилия футбол федерациясига (CBF) миллий терма жамоа гербидаги беш юлдуздан учтасини собиқ ҳужумчи Пеле шарафига учта юрак билан алмаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда CONMEBOL раҳбари Алехандро Домингес маълум қилди.

"Мақсад, Пеленинг миллий терма жамоа билан қўлга киритган учта жаҳон чемпионлигини таъкидлаш ва ўзининг туғилган шаҳри Трес Корасойсни улуғлашдир. Биз ушбу таклифни CBFга юборамиз, шунда Пеле доимо Бразилия терма жамоасининг либосларида яшайди", - дейди Домингес.

Бразилия терма жамоаси эмблемасида жаҳон чемпионатларидаги (1958, 1962, 1970, 1994, 2002) беш ғалаба рамзи бўлган беш юлдуз тасвирланган. Трес Корасойнсда (португал тилидаги таржимаси - "уч юрак") туғилган Пеле футболчи сифатида уч марта жаҳон чемпиони бўлган (1958, 1962, 1970).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!