Баркола : «Бу менинг муаммом эмас»
«Ливерпул» ярим ҳимоячиси Брэдли Баркола 125 млн евролик трансфери унга босим қилмаётганини айтди.
«Ливерпуль»нинг француз ярим ҳимоячи-вингери Брэдли Баркола ўзининг трансфер баҳоси ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда инглиз гранди уни «ПСЖ»дан 125 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
«Мен ҳеч қандай босим сезмаяпман. Трансфер суммасини мен белгиламаганман, шунинг учун бу менинг муаммой эмас. Мен қўлимдан келган барча ишни қиламан ва бу ерда ўз тарихимни ёзишга ҳаракат қиламан», — дея Барколанинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Жорий мавсумда 24 ёшли Баркола барча мусобақаларни ҳисобга олганда 12 та ўйинда майдонга тушди, уч бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва икки марта голли пас берди.
Футболчининг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.

Изоҳлар (0)