"Барнсли" - "Челси": Матнли трансляция
Англия Кубоги 1/8 финал босқичи доирасида "Челси" "Барнсли" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+4'
Ўйин якунланди.
- 90+3'
Алекс Моуэтт тўпни рақиб майдонига узатди, ҳимоячилар қайтаришди.
- 90+2'
Матео Ковачич ўйин қоидасини бузгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 90+1'
Майкл Хэликнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 90+1'
Челси футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда тўпни эгаллаб олди.
- 90'
Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Барнсли бурчак тўпидан фойдалана олмади.
- 89'
Доминик Фризер тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи тўпни бурчакка тепиб юборди.
- 88'
Дарил Дайк офсайдда қолгани учун ўйинни тўхтатди.
- 87'
Коли Вудроунинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.
- 86'
Коли Вудроу ҳимоячи билан курашда ғолиб бўлди ва дарвозага зарба берди, Кепа Аррисабалага зарбани қайтарди.
- 85'
Билли Гилмур фол ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 82'
Ромал Палмер дарвозага зарба берди, ноаниқ.
- 82'
Рис Жеймс қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 80'
Кристиан Пулишич ўрнини Матео Ковачич эгаллади.
- 79'
Алекс Моуэтт бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ пас ноаниқ чиқди.
- 78'
Михаэль Соллбауэр дарвозанинг пастги қисмига зарба берди, голкипер тўпни майдон ташқарисига чиқарди.
- 77'
Билли Гилмур қўполлик ишлатди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 77'
Тоби Сиббик захирага олинди, Михаэль Соллбауэр ўйинни кучайтириш учун тушди.
- 76'
Алекс Моуэтт рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Хакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
- 74'
Херби Кейн ўрнига Ромал Палмер ўйинни давом эттиради.
- 73'
Каллам Бриттаин ўрнини Жордан Уильямс эгаллади.
- 73'
Тэмми Абрахам дарвозага кучли зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 71'
Каллам Бриттаин тўпни жарима майдонига узатиб берди, ҳимоячилар ҳужумни қайтаришди.
- 68'
Хаким Зиеш ўрнини Фаустино Анхоринга бўшатиб берди.
- 66'
Алекс Моуэтт тўпни жарима майдонига пас берди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
- 64'
ГООООЛ! Тэмми Абрахам очиқ қолган дарвозага тўпни тўғрилаб қўйди.
- 62'
Антонио Рюдигер жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, бироқ зарба бироз ноаниқ чиқди.
- 61'
Билли Гилмурнинг узатмасини ноаниқ чиқди, ҳужум якунланмай қолди.
- 61'
Каллам Бриттаин фол ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
- 59'
Конор Чаплин ўрнини Доминик Фризерга бўшатиб берди.
- 59'
Виктор Адебоежо ўрнини Дарил Дайк эгаллади.
- 58'
Каллум Хадсон-Одои жарима майдони ичига кириб борди ва дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ.
- 57'
Коли Вудроу дарвозага зарба берди, рақиб футболчиси тўпга блок қўйди.
- 56'
Каллам Бриттаин тўпни рақиб майдонига узатди, ҳимоячилар қайтаришди.
- 54'
Каллум Хадсон-Одои ҳужумда қўполлик ишлатди, Мартин Аткинсон ўйинни тўхтатди.
- 54'
Челси тўпни ўзида назорат қилиб турибди.
- 47'
Конор Чаплин дарвозага зарба берди, голкипер хавфни қайтарди.
- 46'
Маркос Алонсо ўрнини Рис Жеймс эгаллади.
- 46'
Андреас Кристенсен ўрнини Антонио Рюдигерга бўшатиб берди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45+1'
Биринчи тайм якунланди.
- 45'
Барнслининг бурчакдан оширган пасини дарвозабон ушлаб олди.
- 45'
Конор Чаплин дарвозага зарба берди, ҳимоячилар зарбага блок қўйди.
- 45'
Каллам Бриттаин бурчак зарбасидан тўпни дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.
- 44'
Алекс Моуэтт бурчакдан тўпни узатди, ҳимоячилар қайтаришди.
- 44'
Виктор Адебойежонинг пасини ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
- 41'
Ҳужумга чиққан Кристиан Пулишич тўпни жарима майдонига узатди, пас ноаниқ чиқди.
- 37'
Зарбалар бўйича статистика: 1:0.
- 37'
Тоби Сиббик ўйин қоидасини бузди, Мартин Аткинсон ўйинни тўхтатди.
- 36'
Каллам Бриттаин рақиб майдонига узатмани амалга оширди, ҳимоячи тўпни қайтарди.
- 34'
Барнсли футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.
- 34'
Барнсли бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар қайтаришди.
- 33'
Алекс Моуэтт тўпни рақиб жарима майдонига узатиб берди, ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
- 31'
Алекс Моуэтт қўполлик ишлатгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 27'
Алекс Моуэтт дарвозага зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 23'
Хаким Зиешнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 21'
Кристиан Пулишич тўпни жарима майдонига узатди, бироқ жамоадошлари тўпга ета олмади.
- 20'
Тэмми Абрахам рақиб майдонида йиқилиб тушди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.
- 16'
Алекс Моуэтт бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
- 15'
Каллум Стайлзнинг узамасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 11'
Каллам Бриттаин тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, Кепа Аррисабалага зарбани қайтарди.
- 9'
Каллум Хадсон-Одои ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани учун лайнсмен байроғини кўтарди.
- 8'
Херби Кейн тўпни жарима майдонига узатди, жамоадошлари тўпга ета олмади.
- 3'
Коли Вудроу дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ.
- 2'
Барнсли бурчакдан тўпни ўйинга киритди, вазият хавфли тус олмади.
- 1'
Каллум Стайлз тўпни жарима майдонига ошириб берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 1'
Ўйин бошланди.
Фикрлар