"Барса" Асенсиони ўз таркибига қўшиб олиш фикридан қайтди

  • 20 Mar 04:29
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ла Лиганинг 28-тур баҳси "Барса" - "Реал" учрашувида мезбонлар кичик камбек амалга ошириб, ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда Марко Асенсио захирадан майдонга тушиб, Тер Штеган дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Вингер хурсандчиликни нишонлайтган пайт қўли билан "Реал" логотипига ишора қилди.

Tecno

gettyimages-1474689319-2048x2048 

Гол офсайд сабаб ҳисобга олинмади ва Марконинг шодлиги узоққа чўзилмади. Аммо ушбу нишонлаш "Барса" раҳбариятига ёқмади. Клуб энди испанни ўз таркибига қўшиб олиш фикридан қайтди, дея хабар бермоқда "Diario Sport" нашри. 

Маълумот учун, Асенсио ёзда Мадридни тарк этиши мумкин. Футболчи янги шартнома борасида жамоаси билан келишиб олмади. 

Comments

You must be logged in to commet!