"Барса" билан тил топиша олмаётган футболчининг режалари қандай?
"Барселона" голкипери Марк-Андре тер Штеген клубдаги келажаги ва Каталониядаги ҳаёти ҳақида гапириб ўтди.
"Агентим ва "Барселона" мутасаддилари ўртасида музокаралар бошланган. Каталония менга жуда ёқади, оилам қатори мени ҳам бу ерда барчаси қониқтирмоқда. Шундай экан, ёзда "Барселона"дан кетишим деярли имконсиз", - дейди тер Штеген.
28 ёшли футболчининг "кўк-анор ранглилар" билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзигача амал қилади. Томонлар келишувни узайтириш масаласида бир тўхтамга кела олишмаяпти.
Фикрлар