“Барса”: Бу “Эл-класико”даги охирги ғалабангиз!
“Барселона” ла Лиганинг ўнинчи турида “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтган “эл-класико”да мезбонлардан 1:2 ҳисобида аламли мағлубиятга учради.
Catalunya Radio журналистларининг маълум қилишича, каталониялик футболчилар бу учрашувни яхшироқ ўтказиш ва ашаддий рақиб майдонидан очко олиб қайтиш мумкин эди, деган хулосага келган.
“Барселона” жамоасининг етакчиларидан бири учрашувдан кейин кийим алмаштириш хонасида, “Қўяверинглар, улар ҳозирча байрам қилаверсин. Жорий мавсумда бу уларнинг “эл-класико”даги охирги ғалабаси”, дегани келтирилмоқда.
Ҳозирча, бу гапни ким айтгани сир тутилмоқда. Бироқ бу сўзлар одатда, бунақа озидан умуман бунақа гаплар чиқмайдиган оғир-босиқ ўйинчига тегишли экани айтилди.
“Барселона” футболчилари бу хитобни бир овоздан маъқуллаб, вазиятни ўнглаш учун ҳаммага тез таъсир қилишига ишонч билдиришди.



Комментарии