"Барса"да Фликка норозилик билдириляпти. Сабаб ошкор бўлди
Раҳбарларга нима ёқмаяпти
«Барселона» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик футболчилар юкламини қандай бошқараётганидан мамнун эмас.
Barça Universal нашри El Paisга таяниб хабар беришича, раҳбариятни хавотирга солган асосий омил марказий ярим ҳимоячи Родрининг мушак жароҳати бўлган. Клубдаги айрим масъуллар немис мутахассиси ўйинчиларга майдондаги дақиқаларни тўғри тақсимламаяпти, деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича, айнан шу омил жароҳатлар сони ортишига олиб келиши мумкин.
Хусусан, «Барселона»да марказий ҳимоячи Пау Кубарси ҳолати бўйича алоҳида ташвиш бор. Роҳбарият ва мураббийлар штаби унинг ўйин ва машғулотларда ортиқча юклама олаётгани, бу эса соғлиғига салбий таъсир кўрсатишидан қўрқмоқда.
Манбаларга кўра, клуб раҳбарлари ҳозирча Фликнинг ўзига бу борада расман эътироз билдирмаган. Шу билан бирга, ички норозилик ҳақидаги миш-мишлар бош мураббий қулоғига етиб борган.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба, 25 ноябрь куни «Барселона» Чемпионлар лигаси доирасида сафарда «Сабах»га қарши ўйин ўтказади.
Изоҳлар (0)