“Барса” футболчилари пулдан воз кечмади

“Барселона” раҳбарияти пандемия туфайли клубнинг молиявий зарарини камайтириш мақсадида футболчиларнинг маошини пасайтиришга қарор қилган эди. Раҳбариятнинг бу режаси иш бермади.

Уч нафар футболчи - Марк-Андре тер Штеген, Френки де Йонг ва Клеман Лангледан бошқа футболчилар маошларини камайишига рози бўлмади ва норозилик бўйича тегишли ҳужжатларни имзолаб берди.

Энди Каталония клуби хўжайинлари шартномаларда кўрсатилган суммаларни тўлашни вазият барқарорлашмагунича кечиктириб туришни сўрамоқда. Маълумотларга қараганда, пандемия таъсирида клуб даромадлари ўттиз фоизга (203 миллион евро) камайиб кетган экан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)