“Барса” Гавини узоқ кутади...
“Барселона” ярим ҳимоячиси Гави Испания терма жамоасининг Грузияга қарши ўтган учрашувида тиззасидан жиддий жароҳат олганди.
Ўтказилган тиббий текширувда футболчи тизза боғламларини жиддий шикастлаб олгани аниқланди.
Журналист Хави Мигелнинг таъкидлашича, Гави майдонга келаси йилнинг сентябрь ойида қайтиши мумкин экан. “Барселона” унгача истеъдодли футболчи хизматидан фойдалана олмайди.
Клуб раҳбарияти ўйинчининг анча ёшлигини инобатга олиб, уни тўлиқ тузалганидан кейингина машғулотлар ва ўйинларга жалб қиладиган бўляпти.
Гави жорий мавсумда 15 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва битта ассист қайд этган эди.
Фикрлар