"Барса" Германиядан ўйинчи топди
Фликка айнан шунақаси керак
Ҳозирда Дортмунднинг «Боруссия» клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумкор футболчи Матис Альберт яқин вақтларда Испаниянинг Ла Лига чемпионатига йўл олиши мумкин.
Бу ҳақда маълумотни инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
Журналист тарқатган хабарга кўра, 17 ёшли иқтидорли футболчини Каталониянинг машҳур клуби «Барселона» ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Кўк-анорранглилар» Альбертнинг ўйинларини яқиндан кузатиб бормоқда ва унинг эҳтимолий трансфери бўйича аниқ қадамлар ташлашга тайёрланмоқда.
Америкалик вингер 2026 йил ёзидан буён Дортмунд жамоаси таркибида тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Матис Альбертнинг бозор қиймати тахминан беш миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Изоҳлар (0)