"Барса" ҳимоясида йўқотиш!

"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич “Шахтёр”га қарши ўйинда жароҳат олди (Учрашув “Барселона”нинг 0:1 ҳисобидаги минимал мағлубияти билан якунланди). Учрашув якунида уругвайлик футболчи чап сонини ушлаб, оқсоқланиб қолди. Шунга қарамай, у финал ҳуштаги янграгунча майдондан олинмади.

"Sport.es" нашри хабарига кўра, 24 ёшли ҳимоячи тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва ундаги жароҳат тафсилотлари маълум бўлади.   

Маълумот учун, Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида Араухо еттита ўйин ўтказиб, битта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!