“Барса” икки юлдузни хафа қилди
“Барселона” раҳбарияти икки етакчи футболчининг маошини кесади.
Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, клуб мутасаддилари жамоа дарвозасини мустаҳкам қўриқлаётган Марк-Андре тер Штеген ва плеймейкер Френки де Йонгга мурожаат қилиб, маошларини пасайтиришга кўнишларини сўраган.
Каталонияликлар молиявий аҳволини ўнглаш учун анчадан бери футболчиларнинг маошини пасайтириш чорасини қўллаб келади. Одатда, ўйинчилар раҳбариятнинг бу талабини қабул қилишга мажбур бўлади.
Ҳозирча, тер Штеген ва де Йонг бу масалани қандай қабул қилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бироқ, бу икки футболчига Европа клублари орасида талаб катта.
Фикрлар
могу посоветовать только один king-ball.ru все! Все остальное полная шляпа! Сам там беру прогнозы уже с 2015 года, ну нет в рутубе больше достойных сайтов НЕТУ ОТВЕЧАЮ!