"Барса" керакмас футболчини узоққа жўнатди
«Барселона» дарвозабони Иньяки Пенья Греция чемпионатига йўл олди. 27 ёшли испаниялик посбон энди «Панатинаикос» шарафини ҳимоя қилади.
Каталония клуби матбуот хизмати дарвозабоннинг грек жамоасига ўтиши борасидаги келишув расман кучга кирганини ижтимоий тармоқ X орқали эълон қилди.
Аввалроқ инсайдер журналист Фабрицио Романо маълум қилишича, «Барселона» бу трансфер учун 3 миллион евро миқдорида товон пули олади. Ўтган мавсум Иньяки Пенья «Эльче» таркибида ижара асосида тўп сурди. Ла Лига — 2025/2026 мавсумида у майдонга 16 марта тушиб, ўз дарвозасидан 28 та тўп ўтказиб юборган.
«Барселона» тарбияланувчиси 2022 йилдан буён асосий жамоа сафида жами 45 ўйин ўтказган. Каталония клубидаги сўнгги мавсумида эса у 16 та учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлди.

Фикрлар