“Барса” манчестерликлар сўраган юлдузни бермади

  • 17 Aug 16:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти анчадан бери “Барселона” плеймейкери Френки де Йонгни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Tecno

Бу ёз каталонияликлар Ла Лигада энг катта маош олаётган нидерландиялик футболчидан воз кечишга тайёрлиги маълум бўлганидан кейин манчестерликлар Френки трансфери бўйича биринчи таклифини юборди.

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед” каталонияликларга 50 миллион евро таклиф қилган ва дарҳол рад жавобини олган.

“Барселона” Френки де Йонг учун бонус ва улушларни инобатга олмаган ҳолда 60 миллион евро талаб қиляпти.

Ярим ҳимоячининг ўзи Каталониядан кетишга шошилмаяпти. Чунки бу клубда унинг йиллик маоши 37,5 миллион еврони ташкил қилади ва бошқа клублар унга бундан ортиқ маош бермайди.

Comments

You must be logged in to commet!