“Барса”, мен икки юз миллион евро тураман!
"Атлетико"да ўйнаётган аргентиналик машҳур ҳужумчи Хулиан Альварес ўзига қизиқиш билдираётган “Барселона”га унинг трансфер қиймати 200 миллион евро эканини маълум қилди.
Бу ҳақда The Touchline ва Sport нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, “Атлетико” раҳбарияти каталонияликлар жиддий қизиқиш билдираётган футболчини айнан шу миқдорда баҳоламоқда. Бу жуда катта сумма ҳисобланади.
Ҳозирча энг қиммат трансфер 2017 йилда “Барселона”дан “Пари Сен-Жермен”га 222 миллион евро эвазига ўтган Неймарга тегишли.
2025-2026 йилги мавсумда Альварес барча турнирларда 47 та ўйинда иштирок этиб, 19 та гол ва 9 та голли узатма амалга оширди.
Унинг “Атлетико Мадрид” билан шартномаси 2030 йил ўрталарига қадар амал қилади.

Фикрлар