“Барса” ўйинчини Саудияда кутишяпти

“Барселона” ярим ҳимоячиси Марк Касадо жорий мавсум якунланганидан кейин Кталония клубини тарк этиши кутилмоқда.

Ханс-Дитер Флик жамоасида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўла олмаётган футболчига Саудия Арабистонидан чорлов бўляпти.

Бироқ Касадо ҳозирча ёзги таклифларни кўриб чиқмайди. 22 ёшли футболчи тўлиқ “Барселона” сафидаги ўйинларга эътибор қаратган.

2025-2026 йилги мавсумда Марк Касадо Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида 25 та ўйинда иштирок этган. Бу учрашувларнинг фақат 11 марта асосий таркибда майдонга тушган.

Transfermarkt портали Марк Касадони 20 миллион евро деб баҳоламоқда. Каталония суперклуби ўз футболчисини сотиб юбориб, ғазнага маблағ туширишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!