"Барса" президенти: "Номардлар! Бизга гол ура олмайдиган ҳужумчини сотиб юборишди"
Каталония клуби президенти Жоан Лапорта қишда "Манчестер Сити"дан сотиб олинган испаниялик ҳужумчи Ферран Торрес борасида фикр билдирди.
"Менга Пеп Гвардиола ва Чики Бегиристайн ёқади, аммо ўша бадбахтлар бизга гол ура олмайдиган Ферран Торресни сотиб юборишди", - дея Лапортанинг сўзларини келтирди журналист Жоан Фонтес.
Ферран ўтган мавсумда каталонияликлар сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ҳамда 6 та голли узатма муаллифга айланди. Унинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Фикрлар