“Барса” суперюлдузи Мессининг ёнига боради

  • 23 октябрь, 16:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кейинги йилларда “Интер Майами” клуби ўз даврида Европада порлаган бир неча юлдузлар, хусусан, Лионель Месси, Луис Суарес, ССерихо Бускетс, Жорди Альба каби ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди.

Tecno

Клуб раҳбарияти янги мавсумда ҳам машҳур ўйинчиларни олиб келиш амалиётини давом эттирмоқда. Бу гал флоридаликлар “Барселона” тўпурари Роберт Левандовскини нишонга олган.

Каталонияликлар польшалик форвард билан 30 июнь куни тугайдиган шартномани узайтирмасликка қарор қилган. Шундан сўнг 37 ёшли футболчини ўз сафига чорлаётган клублар сафи борган сари ортиб боряпти.

Inter Miami News Hub нашрининг маълум қилишича, “Интер Майами” Роберт Левандовскини фаолиятини якунлашга тайёргарлик кўраётган бошқа юлдуз – Луис Суаресга ўринбосар сифатида олиб келмоқчи.

Шу билан бир қаторда Лионель Месси 31 декабрь куни якунланадиган шартномасини янгилаб, фаолиятини “Интер Майами”да давом эттириши ҳам айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!